Find your benefit

70+ benefits and social services. Search or choose your situation.

Benefits Category:

Choose one

Support

Not sure which fits?

Call the hotline:

1087

Or visit an “Inson” centre.

Benefits for you: All Benefits

Found: 11
  • Тўлов миқдори

    Миқдор қонунчилик билан белгиланади. “Камбағаллик чегарасидаги оила”га 75% ёки 50% тўланади (даромадига қараб).

    Даврийлик

    Ҳар ой тўланади.

    Тўлов муддати

    “Давлат таъминотидаги” ва “камбағал” оилага — тоифа сақланиб турган даврда. “Камбағаллик чегарасидаги оила”га — 6 ой. Болалар нафақаси — бола 18 ёшга тўлгунча.

    Тасдиқловчи ҳужжат

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.01.2026 йилдаги 35-сон

    Ариза бериш тартиби

    ДХМ, маҳалла ижтимоий ходими, ЯМИҲ АТ, ЙИДХП, “Ижтимоий карта” иловаси орқали. Ойига 1 марта.

    Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

    Асосан шахсни тасдиқловчи ҳужжат. Қолган маълумотлар электрон тизим орқали олинади.

    Аризани ким кўриб чиқади? Қарор қандай қабул қилинади?

    “Ягона реестр” АТ орқали автоматик кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади. Ариза топширувчилар, жорий ойнинг 16-санасигача ариза берган бўлса, уларга кейинги ойнинг 1-санасигача нафақа берилиши, рад этилиши ёки кўриб чиқилиши кейинги ойга (кутиш рўйхатига) қолдирилиши ҳақида хабар берилади.
    Жорий ойнинг 16-санасидан кейин топширилган аризалар эса кўриб чиқиш учун кейинги ойга (кутиш рўйхатига) ўтказилади

    Қачон рад этилади?

    Реестрга киритилмаган бўлса, 6 ой ўтган бўлса, ишга жойлашиш талаби бажарилмаса, нотўғри маълумот берилса.

    Тўлов қачон ва қаерда амалга оширилади?

    Ҳар ой 4–27 саналарда банк картага ёки ижтимоий картага ўтказилади.

    Кимларга тайинланади?

    “Давлат таъминотидаги оила”, “камбағал оила”, “камбағаллик чегарасидаги оила”.

  • Даволаниш учун ёрдам неча марта берилади?

    Ушбу турдаги моддий ёрдам муҳтож шахсларга йилига бир маротаба кўрсатилади.

    Ёрдам олиш учун қандай тиббий ҳужжат талаб этилади?

    Даволаш муассасасидан олинган, ихтисослаштирилган муассасада даволаниш зарурлиги ва тиббий хизматнинг аниқ қиймати кўрсатилган йўлланма (ордер) талаб этилади (16-17-бандлар).

    Ёрдам бериш ҳақидаги қарор қанча вақтда кўриб чиқилади?

    Ижтимоий ходим тавсияномаси асосида "Маҳалла еттилиги" томонидан 5 иш куни ичида, шошилинч ҳолатларда эса 1 кун (24 соат) ичида кўриб чиқилади (18, 22-бандлар).

    Маблағлар қандай тартибда тўланади?

    Маблағлар нақд пул кўринишида берилмайди, балки шартнома асосида тўғридан-тўғри Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади (21-банд).

    Қайси ҳолатда ёрдам бериш рад этилиши мумкин?

    Агар шахс айни шу даволаниш учун “Аёллар дафтари” ёки “Ёшлар дафтари” жамғармаларидан ёрдам олган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).

    Йўлланманинг ҳақиқийлиги қандай текширилади?

    Ижтимоий ходим томонидан бир иш куни ичида йўлланма соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимлари орқали текширилади (17-банд).

  • Ёрдам олиш учун қандай тиббий ҳужжат тақдим этилиши шарт?

    Тегишли даволаш муассасасидан олинган, жарроҳлик амалиёти зарурлиги ва тиббий хизматнинг (операциянинг) аниқ қиймати кўрсатилган йўлланма (ордер) талаб этилади (16-17-бандлар).

    Ёрдам пули фуқаронинг қўлига бериладими?

    Маблағлар нақд пул кўринишида берилмайди, балки шартнома асосида тўғридан-тўғри Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади (21-банд).

    Қарор ким томонидан қабул қилинади?

    Ижтимоий ходимнинг тавсияси асосида "Маҳалла еттилиги" томонидан коллегиал (жамоавий) тартибда қабул қилинади (18-банд).

    Қайси ҳолатда жарроҳлик учун ёрдам рад этилади?

    Агар шахс айни шу операция харажатлари учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки бошқа давлат дастурлари доирасида ёрдам олган бўлса (12-банд).

    Тиббий йўлланма қандай текширилади?

    Ижтимоий ходим бир иш куни ичида йўлланмани соғлиқни сақлаш органларининг электрон тизимлари орқали ҳақиқийлигини текширади (17-банд).

    Операция харажати жуда юқори бўлса-чи?

    Агар эҳтиёж жамғарманинг маҳалла учун ажратилган маблағидан юқори бўлса, ёрдам миқдори камайтирилиши ёки навбат кейинги ойга кўчирилиши мумкин (18-банд).

  • Озиқ-овқат ваучерини расмийлаштириш муддати қанча?

    Мурожаатни ўрганиш, тавсиянома шакллантириш ва ваучер ажратиш бўйича қарор қабул қилиш 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Озиқ-овқат ваучери (ваучер) ози ўзи нима?

    Бу энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини давлат субсидияси ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

    Ваучернинг амал қилиш муддати қанча?

    Ваучер расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида амал қилади. Шу муддатда ундан фойдаланиш шарт (3-банд).

    Маҳсулотларни қаердан сотиб олиш мумкин?

    "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган совтувчилардан (дўконлардан) электрон савдо платформаси орқали харид қилинади (6, 24-бандлар).

    Ваучерни нақд пулга алмаштирса бўладими?

    Йўқ. Ваучер фақат белгиланган турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган бўлиб, уни нақдлаштириш тақиқланади.

    Маҳсулотлар уйга етказиб бериладими?

    Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (45-банд).

    Мурожаат қандай тасдиқланади?

    Маҳсулотлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид якунланади (37-банд).

    Агар танланган маҳсулот ваучер суммасидан қиммат бўлса-чи?

    Бундай ҳолда ўртадаги фарқни ёрдам олувчи ўз ҳисобидан тўлаши лозим. Акс ҳолда сотувчи буюртмани рад этиши мумкин (40-банд).

  • Кийим-кечак учун ваучерни расмийлаштириш муддати қанча?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" қарори қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Кийим-кечак ваучери (ваучер) ўзи нима?

    Бу кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

    Кийимларни қаердан ва қандай танлаш мумкин?

    "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан (тадбиркорлардан) электрон савдо платформаси орқали ўз хоҳишига кўра танланади (6, 37-бандлар).

    Кимлар бу ваучерни олиш ҳуқуқига эга?

    Оғир ижтимоий аҳволдаги, кийим-кечакка муҳтожлиги ижтимоий ходим томонидан ўтказилган кейс-менежмент натижасида тасдиқланган шахслар ва оилалар (4-5-бандлар).

    Кийимлар уйга етказиб бериладими?

    Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) буюртма қилинган кийим-кечакларни 3 кун ичида ёрдам олувчининг уйигача етказиб беришга масъулдир (37, 45-бандлар).

    Ваучер суммаси кийим нархидан кам бўлса-чи?

    Агар танланган кийим ваучер суммасидан қиммат бўлса, ёрдам олувчи ўртадаги фарқни ўз ҳисобидан тўлаши лозим (40-банд).

    Харид қандай якунланади?

    Кийимлар етказиб берилгач, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилиши орқали харид тизимда тасдиқланади (37-банд).

  • Ижара субсидиясини расмийлаштириш муддати қанча?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Кимлар ижара субсидиясини олиш ҳуқуқига эга?

    Ўта оғир ижтимоий аҳволдаги, яшаш учун уй-жойи бўлмаган ёки уй-жойи яшаш учун мутлақо яроқсиз бўлган, ижтимоий ходим томонидан кейс-менежмент асосида муҳтож деб топилган шахслар (4-5-бандлар).

    Субсидия миқдори қандай белгиланади?

    Субсидия миқдори ҳудуддаги ижара бозоридаги нархлар ва фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, "Маҳалла еттилиги" томонидан тасдиқланган миқдор доирасида белгиланади (18-банд).

    Маблағлар кимнинг ҳисобига ўтказилади?

    Маблағлар нақд пул кўринишида берилмайди. Улар ижара шартномаси асосида тўғридан-тўғри ижарага олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади (21-банд).

    Қайси ҳолатда ушбу субсидия берилмайди?

    Агар фуқаро айни шу ижара харажатлари учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки бошқа давлат дастурлари орқали ёрдам олаётган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).

    Мурожаат қандай тартибда кўриб чиқилади?

    Дастлаб ижтимоий ходим оила аҳволини ўрганиб тавсиянома киритади, сўнг "Маҳалла еттилиги" коллегиал (жамоавий) тартибда овоз бериш орқали қарор қабул қилади (19-банд).

    Агар жамғармада маблағ етарли бўлмаса-чи?

    Агар маҳалла учун ажратилган маблағ етишмаса, ёрдам кўрсатиш кейинги ойга кечиктирилиши мумкин. Кетма-кет 3 марта кечиктирилса, тизим аризани автоматик рад этади (20-банд).

    Субсидия тўлаш қачон тўхтатилади?

    Ёрдам олувчи вафот этса, озодликдан маҳрум этилса, оила Ижтимоий реэстрдан чиқарилса ёки доимий яшаш учун хорижга чиқиб кетса (23-банд).

  • Ушбу ёрдам тури Низомда назарда тутилганми?

    Ҳа. Низомнинг 13-бандига кўра, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари Ҳукумат ва Агентлик қарорларига биноан рўйхатда бўлмаган бошқа ижтимоий мақсадларга, шу жумладан коммунал тўловлар учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

    Коммунал ёрдамни расмийлаштириш муддати қанча?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан жамоавий қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Кимлар коммунал харажатлар учун ёрдам олиши мумкин?

    Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

    Ёрдам пули фуқаронинг қўлига нақд бериладими?

    Йўқ. Маблағлар мақсадли равишда тўғридан-тўғри коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг (газ, электр, сув ва ҳ.к.) банк ҳисобварағига ўтказиб берилади (21-банд).

    Коммунал ёрдам неча марта берилиши мумкин?

    Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки маротаба (1-октабрдан 15 мартга қадар)

    Агар оила аъзолари меҳнатга лаёқатли бўлса-чи?

    Ижтимоий ходим кейс-менежмент жараёнида оиланинг даромад манбаларини ўрганади. Агар оилада асоссиз равишда ишламаётган шахслар бўлса, ёрдам кўрсатиш рад этилиши мумкин.

    Маблағ етишмаган тақдирда нима қилинади?

    Агар маҳалла учун ажратилган ойлик лимит тугаган бўлса, ёрдам кейинги ойга кўчирилиши мумкин. Кетма-кет 3 марта кечиктирилса, ариза автоматик рад этилади (20-банд).

  • Кўмир ёки ёқилғи ваучерини олиш муддати қанча?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" қарори қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Ёқилғи ваучери ўзи нима?

    Бу кўмир, ўтин ёки бошқа ёқилғи маҳсулотларини давлат субсидияси ҳисобидан харид қилиш имконини берувчи, ҚР-кодли электрон ҳужжатдир (3-банд).

    Кўмирни қаердан ва қандай сотиб олиш мумкин?

    "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизатсиядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси орқали ёрдам олувчи ўзи танлайди (6, 24-бандлар).

    Ваучер суммаси кўмир нархидан кам бўлса-чи?

    Агар танланган маҳсулот ваучер суммасидан қиммат бўлса, ёрдам олувчи ўртадаги фарқни ўз ҳисобидан тўлаши лозим (40-банд).

  • Ушбу ёрдам тури қандай ҳолатларда берилади?

    Табиий офатлар, ёнғинлар ёки бошқа фавқулодда ҳодисалар натижасида уй-жойи зарар кўрган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга берилади (4, 24-бандлар).

    Фавқулодда ҳолатда ёрдам неча кунда кўриб чиқилади?

    Бундай вазиятлар "шошилинч" голи остида кўриб чиқилади ва ижтимоий ходим тавсияномаси асосида "Маҳалла еттилиги" томонидан бир сутка (24 соат) ичида қарор қабул қилиниши шарт (22-банд).

    Қурилиш материалларини қаердан олиш мумкин?

    "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтган сотувчилардан (тадбиркорлардан) электрон савдо платформаси орқали ёрдам олувчи ўзи танлайди (37-банд).

    Материаллар уйга етказиб бериладими?

    Ҳа. Сотувчи (тадбиркор) қурилиш материалларини ёрдам олувчининг уйигача (зарар кўрган манзилга) етказиб беришга масъулдир (45-банд).

    Агар бошқа жамғармадан ёрдам берилган бўлса-чи?

    Агар уй-жойни тиклаш харажатлари айни шу ҳодиса бўйича бошқа манбалар (суғурта, махсус жамғармалар) ҳисобидан қопланган бўлса, такроран ёрдам берилмайди (12-банд).

    Маблағлар тадбиркорга қачон ўтказилади?

    Материаллар етказиб берилиб, ёрдам олувчи ўз телефонига келган СМС-тасдиқ кодини сотувчига маълум қилганидан сўнг маблағ автоматик ўтказилади (42-банд).

  • ДНК харажатларини қоплаш учун ёрдам нима?

    Бу оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар талаби билан ўтказиладиган генетик экспертиза (ДНК таҳлили) харажатларини давлат томонидан тўлаб беришдир.

    Ёрдам олиш муддати қанча этиб белгиланган?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Кимлар ДНК харажатлари учун ёрдам олиши мумкин?

    Ижтимоий реестрга киритилган оилалар

    Ёрдам олиш учун қандай асосий ҳужжат керак?

    Суднинг ажрими ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ДНК таҳлили ўтказиш ҳақидаги қарори ҳамда хизмат нархи кўрсатилган инвойс (ҳисоб-фактура) талаб этилади.

    Қайси ҳолатда ёрдам бериш рад этилади?

    Агар шахс айни шу экспертиза харажатлари учун бошқа давлат дастурлари ёки ижтимоий дафтарлар орқали ёрдам олган бўлса (12-банд).

  • Ушбу ёрдамнинг мақсади нима?

    Оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларни даромад билан таъминлаш мақсадида, уларга қишлоқ хўжалиги ёки тадбиркорлик учун ер участкаларини аукцион орқали ижарага олиш харажатларини қоплаб беришдир.

    Компенсация олиш муддати қанча?

    Мурожаат тушган кундан бошлаб, ижтимоий ходим томонидан ўрганиш ва "Маҳалла еттилиги" томонидан якуний қарор қабул қилиниши 10 иш куни ичида амалга оширилади.

    Кимлар ер хариди учун компенсация олиши мумкин?

    "Темир дафтар"даги ёки ўта оғир ижтимоий аҳволдаги, ердан самарали фойдаланиб даромад топиш истагида бўлган, ижтимоий ходим томонидан кейс-менежмент асосида муҳтож деб топилган шахслар (4-5-бандлар).

    Қайси ҳолатда компенсация бериш рад этилади?

    Агар шахс айни шу ер участкасини ижарага олиш учун “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ёки бандлик жамғармалари орқали субсидия олган бўлса (12-банд).

    Агар аукцион суммаси маҳалла лимитидан катта бўлса-чи?

    Бундай ҳолда ёрдам миқдори Жамғарма имкониятидан келиб чиқиб қисман қопланиши ёки навбат кейинги ойларга кўчирилиши мумкин (18-банд).